Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.
Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Ундан оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати олди. Хусусан, ота ва она воқеа оқибатида вафот этди, 2 нафар вояга етмаган қиз шифохонада.
Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ҳамда қизи вафот этди. Портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Кўкдала туманида ўтказилган сайилда газ баллони портлади. Оқибатда 37 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси — Фарғона тиббиёт институти талабалари жароҳатланди.
Бухоро шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушди, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонага юборилди.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш вақтида Nexia автомашинасида газ баллони портлаб кетди. Яна иккита машина шикастланди. Қурбонлар йўқ.
Китоб туманидаги кўп қаватли хонадонларнинг бирида газ портлади. Оқибатда уйнинг дераза ва эшик ромларига зарар етди. Бир нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши жароҳат олди.
Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши сабабли эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси 50−60 фоиз куйиш жароҳатини олди. Беморларнинг барчаси шифохонада вафот этди.
Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйда газ портлашидан сўнг вайроналар остидан қутқариб олинган 5 ёшли қизча 8 март куни шифохонада вафот этди. Қизчанинг отаси ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида онаси, турмуш ўртоғи ва икки фарзандидан айрилди.
Элликқалъа туманидаги хонадонда газ портлади. Оқибатда бир аёл вафот этди. Воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланди.
«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган яна бир инсоннинг шахсига аниқлик киритди. У Нурзада Утамбетова бўлиб, узоқ йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг Қорақалпоғистондаги филиалида фаолият юритган ва нафақага чиққан бўлган.
Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир нафар фуқаро жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди. Уйда яшовчи бошқа фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.
Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йигит куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилди. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов борди.
Ховос туманида газ портлаши туфайли 2 киши вафот этди, 1 киши жароҳат олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.
Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.
Қаршининг қозонхоналаридан бирида газ портлади. Портлаш оқибатида қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушди.
Миробод туманидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса сабаб бир киши жароҳатланди.
Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг